Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Браим Диас катта эҳтимол билан жамоада қолади.
Журналист Рубен Мартиннинг хабарига кўра, томонлар ҳали янги шартнома бўйича музокараларни бошламаган бўлса-да, футболчи ҳам, клуб ҳам ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Манбага кўра, янги битим имзоланиши фақат вақт масаласи бўлиб қолмоқда.
Браим Диас 2019 йилда «Манчестер Сити»дан 17 миллион евро эвазига «Реал» сафига ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда марокашлик яримҳимоячи барча мусобақаларда 42 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 9 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, Браим Диас «Реал» сафида бир неча мавсумдан буён универсал яримҳимоячи сифатида ҳаракат қилиб келмоқда. У Марокаш миллий жамоаси сафида ҳам мунтазам равишда ўйинларда иштирок этмоқда.