Бугун
6
Ўзбек

«Арсенал» Гокерешни «Атлетико»га қўйиб юбормайди

Футбол
25 июн, 07:40
Швециялик ҳужумчи Лондон клубининг режаларида муҳим ўрин тутмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Арсенал» Гокерешни «Атлетико»га қўйиб юбормайди
Foto: Getty Images

«Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гокереш Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтмайди.

CaughtOffside хабарига кўра, «тўпчилар» швециялик футболчини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Аввалроқ Гокереш Хулиан Алварес иштирокидаги эҳтимолий алмашинув битимига қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бироқ манбага кўра, 28 ёшли форвард ҳали ҳам «Арсенал»нинг узоқ муддатли режаларидан ўрин олган ва клуб у билан хайрлашмоқчи эмас.

Гокереш ўтган мавсум барча мусобақаларда 55 та баҳсда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та ассист муаллифи бўлди.

Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Виктор Гокереш ёзги трансферлар ойнасида бир неча топ-клублар қизиқиш билдираётган футболчилардан бири саналади. Шунга қарамай, «Арсенал» ҳужумчини жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида сақлаб қолишни мақсад қилган.

Бугунги янгиликлар