«Арсенал» ҳимоячи Перо Инкапенинг трансферини расман якунлади.
Лондон клуби матбуот хизмати хабарига кўра, «канонирлар» 24 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланди. Шу тариқа, эквадорлик ҳимоячи 2026 йил 1 июлдан бошлаб «Арсенал»нинг тўлақонли футболчисига айланади.
Тransfermarkt маълумотига кўра, трансфер қиймати 52 миллион еврони ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Инкапе 2025 йил сентябр ойида Леверкузеннинг «Байер» клубидан ижара асосида «Арсенал»га ўтганди.
2025/26 йилги мавсумда у Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, «Арсенал» 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Англия Премер-лигаси чемпионига айланган. Инкапе жамоанинг чемпионлик мавсумида асосий ҳимоячилардан бири бўлди.