Бугун
6
Ўзбек

Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги борасида қарор қабул қилди

Футбол
25 июн, 10:24
Португалиялик яримҳимоячи Саудия клублари қизиқишига қарамай, жамоада қолишни танлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»даги келажаги борасида қарор қабул қилди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш Саудия Арабистони клубларининг қизиқишига қарамай, фаолиятини Англияда давом эттиришга қарор қилди.

talkSORT хабарига кўра, 31 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатидан олдин клуб раҳбарияти билан расмий музокаралар ўтказмаган. Шунга қарамай, у жамоадошлари ва яқинларига «Манчестер Юнайтед»да қолиш ниятида эканини маълум қилган.

Манбага кўра, португалиялик яримҳимоячи камида яна бир мавсумни «қизил иблислар» сафида ўтказмоқчи.

Фернандеш 2020 йилнинг январ ойидан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсум у барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 22 та ассист қайд этди.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Бруну Фернандешнинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳолаган. У «Манчестер Юнайтед»нинг асосий етакчиларидан бири ва жамоа сардори ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар