Бугун
6
Ўзбек

Палмер: «Ўзгартира олмайдиган қарорим учун қайғурмайман»

Футбол
25 июн, 11:30
«Челси» яримҳимоячиси Англия миллий жамоасидан четда қолганига муносабат билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Палмер: «Ўзгартира олмайдиган қарорим учун қайғурмайман»
Foto: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Коул Палмер илк бор Англия миллий жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасига киритилмагани ҳақида фикр билдирди.

Ҳозирда футболчи мавсум оралиғидаги таътилини Испаниянинг Ибиза оролида ўтказмоқда.

«Бу ёзда дам оламан. Сўнгги уч-тўрт йил ичида илк бор тўлиқ ҳордиқ чиқараман ва кейин яна ўзим севган ишга қайтаман», — деди Палмер.

22 ёшли футболчи ЖЧ-2026 қайдномасига киритилмади. Шунингдек, Ҳарри Магуайр, Фил Фоден ва Трент Александер-Арнолд ҳам мундиалдан четда қолган таниқли футболчилар қаторидан жой олди.

«Бу мен учун энг яхши мавсум бўлмади, аммо энди буни ўзгартириб бўлмайди. Ўзгартиришнинг имкони бўлмаган қарор учун қайғиришни истамайман. Миллий жамоага эса турнирда омад тилайман», — дея қўшимча қилди Палмер.

Шунингдек, у дам олиш жадвали имкон берса, Англия миллий жамоасининг ўйинларини кузатиб боришини ҳам айтди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар