Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс ва ҳимоячи Рис Жеймс ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Панамага қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
Тhe Guardian хабарига кўра, ҳар икки футболчи Гана билан кечган 2-тур учрашувидан (0:0) сўнг ноқулайлик ҳис қилмоқда.
Манбага кўра, футболчиларнинг жароҳати жиддий эмас. Шунга қарамай, мураббийлар штаби таваккал қилмаслик мақсадида уларни Панамага қарши баҳсда майдонга туширмаслиги мумкин.
Ҳозирда Англия миллий жамоаси L гуруҳида 4 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Худди шунча очкога эга Гана эса иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Англия миллий жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсини 28 июн куни Панама миллий жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув плей-офф йўлланмалари тақсимотида муҳим аҳамият касб этади.