Live
1
Ўзбек

Руни: «Умид қиламанки, Тухел Кейнга дам олиш имконини беради»

Футбол
28 июн, 12:48
Англиялик собиқ ҳужумчи миллий жамоадаги хавотирли ҳолатни тилга олди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Руни: «Умид қиламанки, Тухел Кейнга дам олиш имконини беради»
Foto: Getty Images
27.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Панама Панама 0 : 2 Англия Англия

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уейн Руни Ҳарри Кейннинг ўйин юкламаси ва жисмоний ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Аввалги йирик турнирларда Кейн мусобақанинг ҳал қилувчи босқичларига яқинлашгани сари чарчаб қолаётганини кўрганмиз. Панама билан баҳсда у 84 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ҳисоб 2:0 бўлгач, мен уни алмаштирган бўлардим.

Шунда Кейн ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасини ўйнамаган бўларди. Айнан шу паллада футболчилар энг кўп чарчайди. Гарет Саутгейт даврида ҳам шундай ҳолатни кўрганмиз — у Ҳарри Кейнни деярли ҳеч қачон майдондан олмасди.

Умид қиламанки, Томас Тухел буни инобатга олади ва Кейнга дам олиш имкониятини беради», — деди Руни BBC'га.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Панамага қарши баҳсда гол уриб, Англиянинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Панама Панама
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар