Live
1
Ўзбек

Беллингҳэм: «Англияда «Реал»дагидан кўра олдинроқда ўйнаяпман»

Футбол
28 июн, 12:53
Яримҳимоячи позицияси ўзгарган бўлса-да, бундан муаммо кўрмаяпти.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Беллингҳэм: «Англияда «Реал»дагидан кўра олдинроқда ўйнаяпман»
Foto: Getty Images
27.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Панама Панама 0 : 2 Англия Англия

Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм миллий жамоадаги ўйин услуби ва майдондаги позицияси ҳақида фикр билдирди.

«Англия миллий жамоасида мен «Реал»дагига қараганда олдинроқ позицияда ҳаракат қиляпман. Аммо бунда ҳеч қандай муаммо йўқ. Энг муҳими — жамоага ёрдам бера олиш», — деди Беллингҳэм.

Эслатиб ўтамиз, Беллингҳэм ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Панамага қарши баҳсда гол уриб, Англиянинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Инглизлар 7 очко билан L гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Панама Панама
  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар