Англия миллий жамоаси ва «Бавария» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн мавсум давомида клуб ва миллий жамоа сафида урилган голлар бўйича Португалия миллий жамоаси ва «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг шахсий рекордини ортда қолдирди.
2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Панама дарвозасига (0:2) киритилган тўп «уч шерлар» сардори учун 2025/2026-йилги мавсумдаги 70-гол бўлди. Роналду 2011/2012-йилги мавсумда Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия миллий жамоаси сафида 69 та гол урганди.
XXI асрда мавсумдаги голлар бўйича рекорд «Барселона»нинг собиқ ва Аргентина миллий жамоасининг сардори Лионел Мессига тегишли бўлиб, у 2011/2012-йилги мавсумда 82 та гол уришга муваффақ бўлган эди.
Маълумот учун, Кейн Панама дарвозасини баҳснинг 67-дақиқасида ишғол қилди.