Баҳсдан сўнг инглизлар устози Томас Тухел жамоа форварди Ҳарри Кейннинг тарихий рекордни янгилагани ҳақида гапириб ўтди.
Ўйинда голлардан бирига муаллифлик қилган «Бавария» ҳужумчиси (11 та гол) Англия миллий жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши тўпурари Линекерга тегишли бўлган рекордни (10) янгилашга муваффақ бўлди.
«Жамоадаги ҳамма Ҳарри учун хурсанд, чунки у исталган футболчи учун ажойиб шерки ҳисобланади. Ҳарри зўр ҳолатда мундиалга етиб келган - психологик жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам. У мусобақадаги йўлни тўлиқ босиб ўтмоқчи ва ундан аввал тўхтаб қолиш ниятида эмас», - деди Тухел ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Англия L гуруҳидан етакчи сифатида 1/16 финалга йўл олди ва энди Конго ДРга қарши майдонга тушади.