Мадриднинг «Реал» клуби Нико Пас бўйича қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланганини расман «Комо»га маълум қилди.
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «қироллик клуби» 9 миллион евролик ўзига хос бандини ишга туширди ва аргентиналик яримҳимоячини ўз сафига қайтармоқда.
Шунингдек, «Реал» «Комо»га душанба кунигача футболчини 60 миллион евро эвазига яна сотиб олиш имкониятини тақдим этган.
Агар Италия клуби бу имкониятдан фойдаланмаса, Нико Пас келаси ҳафта расман «Реал» сафига қайтади. Шундан сўнг мадридликлар уни янада юқори нархда бошқа клубга сотиш вариантларини кўриб чиқади.