Мадриднинг «Реал» клубига тегишли яримҳимоячи Нико Пас фаолиятини Италиянинг яна бир топ-клубида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Жанлука Ди Марсионинг хабарига кўра, миланлик «Интер» 21 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, «Реал» ёзда Пасни «Комо»дан қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Шундан сўнг «Интер» мадридликлар билан трансфер бўйича музокараларни бошлашни режалаштирган.
Қайд этилишича, аргентиналик яримҳимоячининг ўзи ҳам А Серияда қолишга қарши эмас.
Нико Пас ўтган мавсум Италия чемпионатида 35 та баҳсда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди. Шунингдек, у мавсум давомида 5 та сариқ карточка олди.
Маълумот учун, Нико Пас «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёш яримҳимоячи 2025/26 йилги мавсумда «Комо» сафида ўзининг ёрқин ўйини билан А Сериянинг энг иқтидорли футболчиларидан бири сифатида эътироф этилди.