«Интер» ҳимоячи Федерико Димарко билан шартномани узайтиришга қарор қилди.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, миланликлар аввал футболчининг 2027 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномасини 2028 йилгача узайтириш бандини фаоллаштирмоқчи.
Шундан сўнг клуб ва футболчи вакиллари 2030 йил ёзигача амал қиладиган янги битим юзасидан музокараларни бошлайди.
28 ёшли ҳимоячи ўтган мавсум «Интер» сафида барча мусобақаларда 47 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 18 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, Федерико Димарко «Интер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳолаган. Италиялик футболчи сўнгги мавсумларда Милан клубининг асосий етакчиларидан бирига айланган.