Бугун
6
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Савио трансфери устида ишлашда давом этмоқда

Футбол
25 июн, 07:10
Бразилиялик вингер Лондон клубига ўтишга розилик берган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Тоттенҳэм» Савио трансфери устида ишлашда давом этмоқда
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» «Манчестер Сити» вингери Савиони ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, лондонликлар ҳозирча «Манчестер Сити» билан келишувга эриша олмаган. Шунга қарамай, трансфер бўйича музокаралар давом этмоқда.

Манбага кўра, Савионинг ўзи икки ҳафта аввалоқ «Тоттенҳэм»га кўчиб ўтишга розилик билдирган.

22 ёшли бразилиялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди.

Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Савионинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳолаган. Ёш вингер ёзги трансферлар ойнасида «Тоттенҳэм»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги янгиликлар