Бугун
6
Ўзбек

«Интер Майами» «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги хабарларни рад этди

Футбол
25 июн, 07:32
Клуб Жоан Гампер кубоги бўйича ҳеч қандай алоқа бўлмаганини маълум қилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Интер Майами» «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги хабарларни рад этди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» «Барселона» билан Жоан Гампер кубоги доирасидаги эҳтимолий ўртоқлик баҳси юзасидан музокаралар олиб борилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Аввалроқ Испания ОАВида Лионел Месси жамоаси 2027 йилда анъанавий мавсумолди турнири — Жоан Гампер кубогида «Барселона»нинг рақиби бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Бироқ «Интер Майами» вакиллари ушбу масала бўйича клублар ўртасида на расмий, на норасмий музокаралар ўтказилганини маълум қилди.

Шу тариқа, Лионел Мессининг «Камп Ноу»га қайтиши ҳақидаги тахминлар ҳозирча фақат назарий эҳтимол бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, Жоан Гампер кубоги «Барселона»нинг анъанавий мавсумолди турнири ҳисобланади. Лионел Месси 2004–2021 йиллар давомида Каталония клуби сафида тўп тепган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар