Бугун
6
Ўзбек

«Реал» Шлоттербек трансфери бўйича музокараларни бошлади

Футбол
25 июн, 09:15
Мадрид клуби жароҳатига қарамай германиялик ҳимоячидан воз кечгани йўқ.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Шлоттербек трансфери бўйича музокараларни бошлади
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳимоячиси Нико Шлоттербекни трансфер қилиш устида иш бошлади.

Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, «қироллик клуби» 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни бошлаган.

Аввалроқ Шлоттербек жароҳат олиб, ЖЧ-2026ни муддатидан олдин тарк этганди. Шундан сўнг «Реал» трансфер бўйича қисқа танаффус қилган, бироқ футболчини сотиб олиш режасидан воз кечмаган.

Манбага кўра, келаси бир неча ҳафта ушбу трансфернинг амалга ошиши ёки бекор бўлиши масаласида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Шлоттербек ўтган мавсум «Боруссия» Дортмунд сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Маълумот учун, Нико Шлоттербек Германия миллий жамоасининг асосий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Тransfermarkt портали уни Европанинг энг истиқболли марказий ҳимоячиларидан бири сифатида баҳолайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар