Бугун
6
Ўзбек

Уаби: «Марокаш энди янги даражага чиқди»

Футбол
25 июн, 09:00
Марокаш устози жамоаси мундиалда чемпионлик учун кураша олишига ишонмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Уаби: «Марокаш энди янги даражага чиқди»
Foto: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Марокаш Марокаш 4 : 2 Гаити Гаити

Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уаби ЖЧ-2026 плей-офф босқичига йўл олинганидан сўнг футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Марокаш гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ҳаитини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва 7 очко билан C гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Рақибимиз ким бўлишидан қатъи назар, бизда кучли таркиб, ажойиб мураббийлар штаби ва зўр мухлислар бор. Ўзимизга ишониш учун барча имкониятларга эгамиз.

Марокаш янги даражага чиқди. Энди футболчиларимиз ўз кучига ишонмоқда, рақиблар эса жамоамизни ҳурмат қилмоқда.

Биз Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш мақсадига ишонишимиз керак. Бунинг учун бор кучимизни ишга солишимиз, рақибларни ҳурмат қилишимиз ва мақсадимизга тўлиқ содиқ қолишимиз лозим.

Эртага кимга қарши ўйнашимизни биламиз. Ким бўлишидан қатъи назар, майдонга худди шу ишонч ва қатъият билан чиқамиз», — деди Уаби France 24 нашрига.

Маълумот учун, Марокаш миллий жамоаси ЖЧ-2026нинг 1/16 финалида F гуруҳи ғолибига қарши майдонга тушади. Айни пайтда ушбу гуруҳда Нидерландия миллий жамоаси пешқадам бўлиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марокаш Марокаш
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар