Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио раҳбариятдан ёзги трансферлар вақтида таркибни кучайтиришни сўрамоқда.
МАRCА нашри хабарига кўра, португалиялик мутахассис жамоага иккита янги футболчи олиб келинишини истамоқда. Моуринио марказий ҳимоячи ва Лука Модрич услубидаги марказий яримҳимоячи трансфер қилинишини талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, Моуринио жорий ёзда «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Алваро Арбелоанинг ўрнини эгаллади.
Ўтган мавсум мадридликлар бирорта ҳам соврин юта олмади. Жамоа Ла Лигада иккинчи ўринни эгаллаб, чемпион «Барселона»дан 2 очкога ортда қолди.
Маълумот учун, Лука Модрич 2025 йил ёзида «Реал»ни тарк этган эди. Мадрид клуби ҳозирда хорватиялик афсонавий яримҳимоячининг ўрнини тўлдира оладиган футболчини изламоқда.