Бугун
6
Ўзбек

Винисиус Роналдунинг 16 йиллик натижасини такрорлади

Футбол
25 июн, 03:59
Бразилиялик ҳужумчи гуруҳ босқичидаги барча баҳсларда энг яхши футболчи деб топилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Винисиус Роналдунинг 16 йиллик натижасини такрорлади
Foto: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 3 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Криштиану Роналду қайд этган натижани такрорлади.

25 ёшли футболчи Шотландияга қарши баҳсда дубл қайд этди. У бундан олдин Гаитига қарши ўйинда гол ва ассист муаллифи бўлган, Марокаш дарвозасини ҳам бир бор ишғол қилганди.

Мadrid Zone маълумотига кўра, Винисиус 2010 йилдан буён Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги миллий жамоасининг учала баҳсида ҳам энг яхши футболчи деб топилган илк «Реал» вакилига айланди. Бунга қадар ушбу натижани фақат Криштиану Роналду қайд этганди.

Ҳозирда Винисиус ЖЧ-2026 тўпурарлар рўйхатида 4 та гол билан Килиан Мбаппе ва Эрлинг Ҳоланд билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Пешқадам Лионел Месси ҳисобида эса 5 та гол бор.

Маълумот учун, Бразилия миллий жамоаси гуруҳ босқичини 7 очко билан биринчи ўринда якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди. Винисиус эса турнирнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши тўпурари бўлиш учун асосий даъвогарлардан бири саналмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар