Бугун
6
Ўзбек

Месси, Винисиус ва Ундав ЖЧ-2026нинг энг сермаҳсул футболчилари бўлиб турибди

Футбол
25 июн, 04:03
Уч футболчи «гол+пас» тизимида 5 тадан натижали ҳаракат қайд этган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Месси, Винисиус ва Ундав ЖЧ-2026нинг энг сермаҳсул футболчилари бўлиб турибди
Foto: Getty Images

ЖЧ-2026да «гол+пас» тизими бўйича энг яхши натижа ҳозирча Лионел Месси, Винисиус Жуниор ва Дениз Ундавга тегишли.

Аргентина миллий жамоаси сардори Месси икки баҳсда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Бразилиялик Винисиус Жуниор эса уч ўйинда 4 та гол ва битта ассист қайд этган.

Германия миллий жамоаси ҳужумчиси Дениз Ундав ҳисобида эса икки баҳсда 3 та гол ва 2 та ассист бор.

Уларнинг ортидан 4 тадан натижали ҳаракат билан Килиан Мбаппе (4 гол), Эрлинг Ҳоланд (4 гол), Александер Исак (1 гол ва 3 ассист) ҳамда Йоан Манзамби (3 гол ва 1 ассист) жой олган.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи якунланиш арафасида турибди. Турнирнинг энг яхши тўпурари ва энг сермаҳсул футболчиси учун кураш плей-офф босқичида ҳам давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар