Мексика миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Чехияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олди ҳамда мамлакат футболи тарихидан ўрин олган иккита рекордни қайд этди.
ФИФА расмий сайти маълумотига кўра, Мексика ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги учала баҳсда ҳам ғалаба қозонди.
Бундан ташқари, мексикаликлар 1970 йилдан буён илк марта гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ўз дарвозасидан гол ўтказмади.
Мексика миллий жамоаси А гуруҳини 9 очко билан биринчи ўринда якунлади. Жамоа Жанубий Кореяни 1:0, ЖАРни 2:0 ва Чехияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичини бирорта ҳам гол ўтказмасдан якунлади.
Маълумот учун, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мекцикада ўтказилмоқда. Мексика турнир мезбонларидан бири бўлиб, плей-офф босқичига гуруҳ ғолиби сифатида йўл олди.