Бугун
6
Ўзбек

Неймар: «Кийиниш хонасида йиғладим»

Футбол
25 июн, 06:00
Бразилиялик юлдуз ЖЧ-2026даги илк ўйинидан сўнг ҳис-туйғуларини яшира олмади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Неймар: «Кийиниш хонасида йиғладим»
Foto: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 3 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026даги дебютидан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

33 ёшли футболчи гуруҳ босқичининг 3-турида Шотландияга қарши баҳснинг 76-дақиқасида Матеус Куня ўрнига майдонга тушди. Узоқ танаффусдан сўнг мундиалда яна ўйнаган Неймар учрашувдан кейин кўз ёшларини тия олмаганини айтди.

«Ҳа, кийиниш хонасида йиғладим. Худога шукр, яна мамлакатимга ёрдам бера оляпман. Бундан жуда бахтлиман», — дея Неймарнинг сўзларини келтирди Фабрицио Романо.

Бразилия миллий жамоаси Шотландияни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Винисиус Жуниор (2) ва Матеус Куня муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Бразилия миллий жамоаси гуруҳ босқичини 7 очко билан биринчи ўринда якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Неймар эса жароҳатдан тикланганидан сўнг ЖЧ-2026даги илк ўйинини айнан Шотландияга қарши баҳсда ўтказди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар