Бугун
6
Ўзбек

Анчелотти Неймарнинг дебютига баҳо берди

Футбол
25 июн, 05:37
Бразилия устози юлдуз футболчининг меҳнатини алоҳида эътироф этди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Анчелотти Неймарнинг дебютига баҳо берди
Foto: Getty Images
24.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Шотландия Шотландия 0 : 3 Бразилия Бразилия

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026даги илк ўйини ҳақида фикр билдирди.

33 ёшли футболчи Шотландияга қарши гуруҳ босқичининг 3-тур баҳсида захирадан майдонга тушиб, 12 дақиқа ҳаракат қилди. Бразилия ушбу баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Неймар майдонга тушиш имкониятини бунга муносиб бўлгани учун олди. У тикланиш жараёнида жуда кўп меҳнат қилди ва юқори даражадаги профессионаллик намойиш этди», — деди Анчелотти.

Мазкур ғалабадан сўнг Бразилия миллий жамоаси 7 очко билан C гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф босқичига йўл олди. Марокаш ҳам 7 очко жамғарди, бироқ тўплар нисбатига кўра иккинчи ўринда қолди.

Маълумот учун, Неймар жароҳатдан тикланганидан кейин айнан Шотландияга қарши баҳсда ЖЧ-2026даги илк дақиқаларини ўтказди. Бразилия миллий жамоаси эса гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Шотландия Шотландия
  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар