Live
2
Ўзбек

Онана янги мавсумни ҳам «Трабзонспор»да ўтказaди — Романо

Футбол
25 июн, 13:20
Турк клуби «МЮ» билан яна бир йиллик ижара бўйича келишувга эришди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Онана янги мавсумни ҳам «Трабзонспор»да ўтказaди — Романо
Foto: Getty Images

Андре Онана «Трабзонспор»да яна бир мавсум ўтказади.

Туркия клуби 30 ёшли дарвозабоннинг янги ижараси борасида «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манкунианликлар раҳбарияти камерунлик посбонни жамоада кўрмаяпти.

Бу сафарги ижарада «Трабзонспор» пул тўлайди.

Онана ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 29 та баҳсда майдонга тушиб, 35 бор тўп ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Андрени 2023 йили «Интер»дан 50 миллион еврога сотиб олганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Туркия Суперлигаси Туркия Суперлигаси
Бугунги янгиликлар