«Барселона» яримҳимоячиси Педри «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг Каталония клубига эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
«Алаварес — менга ёқадиган футболчи. Мен ҳар доим энг яхши ўйинчилар «Барселона»да ўйнашини хоҳлашимни айтганман.
Бунинг учун кўп нарсалар содир бўлиши керак. Клубларнинг ишларига аралашишни истамайман. Аммо трансфер амалга ошишига умид қиламан, чунки у жамоа учун жуда фойдали бўларди», — деди 23 ёшли футболчи TVE эфирида.
Аввалроқ аргентиналик ҳужумчи фақат «Барса»га ўтмоқчи эканлиги хабар берилганди.
Педри: «Алварес трансфери амалга ошишига умид қиламан»
Футбол
25 июн, 11:40
«Барселона» яримҳимоячиси «Атлетико» ҳужумчисининг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images