«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Ал Ғарафа» сафида тўп тепаётган Хоселу Икер Касиляснинг Bajo los Palos подкастида Қатар клубига ўтиш қарори унга жуда оғир бўлганини тан олди.
«Реал»дан кетиш қарори бутун умрим давомида мени ўйлантириб юради. Чунки у ерда бошдан кечирганларимни бошқа ҳеч қачон қайта ҳис қила олмайман.
Аммо ҳозир мен учун фарзандларим, турмуш ўртоғим ва уларнинг келажаги ҳар қандай спорт масаласидан муҳимроқ», — деди Хоселу подкастда.
36 ёшли форвард 2023/2024 йилги мавсумда мадридликлар сафида ўйнаб, 49 та баҳсда 18 та гол урган ҳамда жамоа билан ЕЧЛ, Ла Лига ва Испания суперкубоги ғолиблигини қўлга киритган.
Хоселу: «Реал»дан кетиш қарори бутун умрим давомида ўйлантириб юради»
Футбол
25 июн, 12:30
Ҳужумчи Мадрид клубидан Қатарга йўл олиш қарори оғир бўлганини тан олди.
Foto: Getty Images