Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Тунис — Нидерландия (1:3) баҳсининг энг яхши ўйинчиси аниқланди.
Беллашув қаҳрамони Брайан Бробби совринни қўлга киритди. «Сандерленд» форварди Тунис дарвозасига битта гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Нидерландия ўз гуруҳида 7 очко билан пешқадам бўлиб, плей-оффга йўлланма олди. Тунис эса бирорта ҳам очко тўплай олмаган ҳолда сўнгги ўринни эгаллади.
Шунингдек, ушбу гуруҳда Япония ва Швеция ҳам кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддасидан чиқди.