Нидерландия ва Германия миллий жамоалари 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида голлар сони бўйича етакчилик қилмоқда.
Европанинг ҳар икки жамоа гуруҳ босқичида учтадан ўйин ўтказиб, жами 10 тадан гол урди. Иккиси ҳам гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаб 1/16 финалга йўл олди.
Германия ўз гуруҳида 2 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди. Нидерландия эса 2 ғалаба ва 1 дуранг билан гуруҳни якунлади.
Эслатиб ўтамиз, турнир финали 19 июл кунига белгиланган. Аргентина миллий жамоаси амалдаги чемпион ҳисобланади.