2026 йилги жаҳон чемпионатида аллақачон 12 та автогол содир бўлди. Бу 2018 йилги турнирда ўрнатилган жаҳон чемпионатларидаги рекорд яна такрорланди. Бу ҳақда Squawka Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Маълумот учун, Қатардаги 2022 йилги аввалги жаҳон чемпионатида атиги иккита автогол қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилётган ушбу турнирда Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 5 та гол билан тўпупарлар рўйхатини бошқармоқда.
Турнирнинг финал беллашуви 19 июл кунига белгиланган. Аргентина эса амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.