Бугун
6
Ўзбек

Киммих: «Жуда осонлик билан тўпни йўқотдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мағлубиятга муносиб эди»

Футбол
25 июн, 20:34
Йозуа Эквадорга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрини билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Киммих: «Жуда осонлик билан тўпни йўқотдик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мағлубиятга муносиб эди»
Фото: Getty Images
25.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор 2 : 1 Германия Германия

Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Йозуа Киммих ЖЧ-2026 3-туридан ўрин олган Эквадор (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Яхши бошладик, лекин кейин жуда осонлик билан тўпни йўқотдик ва доимий равишда рақибга олдинга боришга имкон бердик.

Афсуски, ўзимиз уларнинг вазифасини осонлаштирдик ва ўйинга киришига йўл қўйдик. Иккинчи бўлимда мағлубиятимиз муносиб эди», — дея Киммихнинг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.

Маълумот учун, Е гуруҳининг уч туридан сўнг Германия миллий жамоаси олти очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. Эквадор эса 4 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўлланма олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар