Россиялик собиқ футболчи Александр Кержаков Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқиш имкониятлари борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, 3-турда Ўзбекистон 3-ўрин учун асосий рақобатчиси Конго ДРга қарши майдонга тушади.
«Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиш имкониятлари жуда ҳам кам. Сабаби Конго ДР миллий жамоасини ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратиш талаб этилади. Қандайдир мўъжиза юз беради ва Ўзбекистон миллий жамоаси плей-оффга чиқади, деб ўйламайман. Бу жамоа ҳақида худди Кюрасао миллий жамоаси каби гапириш мумкин. Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ўзи — бу Ўзбекистон футболи учун катта ютуқ. Келажакда улар бу муваффақиятни янада ривожлантирадилар, деган умиддаман», — деди Кержаков журналист Николай Баранов билан суҳбатда.