«Челси» яримҳимоячи Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансфери сабаб унга ўринбосар излаш бўйича кенг кўламли ишларни бошлаб юборган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиришга яқинлиги айтилмоқда.
Манба маълумотига кўра, «Кристал Пэлас»дан Адам Уортон ҳали ҳам «аристократлар»нинг диққат марказида бўлиб турибди ва клуб унинг вакиллари билан алоқа ўрнатган.
Шунингдек, «Челси» яримҳимоячилар Ману Коне («Рома»), Ламин Камара («Монако»), Виктор Фрохолдт («Порту») ва Калеб Йиренки («Норшелланн»)ни диққат билан кузатмоқда.
Лондон клуби таркибни тажрибали ўйинчилар ҳисобига кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу боис 30 ёшли «Пари Сен-Жермен» яримҳимоячиси Фабиан Руис ҳам жамоа ичида муҳокама қилинаётган номзодлар қаторига киритилган.