Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.
«Арсенал» «Нюкасл»га яримҳимоячи Бруно Гимараэс трансфери учун £ 55 млн (64 млн евро) таклиф қилган, аммо «ҳаккалар» таклифни қабул қилмаган.
Манбанинг маълум қилишича, Лондон клуби 28 ёшли футболчи бўйича янги таклиф юборади. Таъкидланишича, футболчининг трансфер нархи мундиалдаги муваффақиятли иштироки сабаб янада кўтарилган. Бруно ЖЧнинг 3 ўйинида 3 та голли узатма етказиб берди.
Ўтган мавсум, Гимараэс 41 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма етказиб берди.
Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
Transfermarkt портали Гимараэснинг актуал трансфер нархини 70 млн еврога баҳоламоқда.