«Тоттенҳэм» клуби «Нюкасл» яримҳимоячиси Сандро Тонали бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Daily Mail нашри хабар беришича, «тақачилар» италиялик 26 ёшли футболчи бўйича 87 миллион евролик таклифни юборган. Бироқ «қарғалар» ушбу иккични таклифни ҳам рад этган.
Қайд этилишича, «Нюкасл» Тоналининг трансферидан камида 116 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бироқ клубнинг молиявий талаблари сабаб кўп жамоалар ушбу трансферни амалга ошира олмаслигини маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тонали «Нюкасл» сафида шу кунга қадар 110 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 10 та ассистни қайд этган.