Бразилия футбол конфедерацияси жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Шотландияга қарши ўйиндан (3:0) кейин ФИФАга ҳакамлик юзасидан шикоят қилди.
Ташкилотдагилар баҳснинг 22-дақиқасида Винисиус Жуниорнинг голи бекор қилинганидан норози ва ҳакамнинг яққол хатоси йўқ ҳолатда ҳам VAR масалага аралашгани бўйича изоҳ талаб қилмоқда.
Конфедерация президенти Самир Хауд имзолаган ҳужжат ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога йўлланган. Шунингдек, бразилияликлар мусобақадаги кейинги ўйинларига мексикалик ҳакам Сесар Артуро Рамосни тайинламасликни талаб қилган.