АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларидаги жаҳон чемпионати тарихдаги энг сермаҳсул бўлди.
Бу вақтга қадар жамоалар 173 та гол уришди. Бу ЖЧ-2022га қараганда битта гол кўп демакдир. Осиёдаги турнирда 172 та гол урилганди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида яна бир нечта ўйинлар бор. Бу сафарги мундиалда 48 та жамоа иштирок этмоқда ва ўйинлари сони кўпроқ.
Турнирнинг финали 19 июн кунига белгиланган. Аргентина миллий жамоаси амалдаги чемпион ҳисобланади.