Бугун
9
Ўзбек

Лоренсо: «Португалия барча жабҳаларда кучли. Гап фақат Роналдуни тўхтатиб қолишда эмас»

Футбол
26 июн, 04:08
Колумбия устози бўлажак баҳс олдидан фикр билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Лоренсо: «Португалия барча жабҳаларда кучли. Гап фақат Роналдуни тўхтатиб қолишда эмас»
Фото: Getty Images
27.06.2026, 19:30 Жаҳон чемпионати Колумбия Колумбия - : - Португалия Португалия

Колумбия миллий жамоаси бош мураббийи Нестор Лоренсо Португалия сардори ва етакчиси Криштиану Роналду ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Роналду — ажойиб ўйинчи, дунёдаги энг яхши тўпурарлардан бири. Бизнинг вазифамиз — дарвозамиз олдидаги хавфли ҳудудларда у назоратсиз қолиб кетмаслиги учун ҳамма нарсани қилиш.

Тан олиш керак, Португалия барча жабҳаларда кучли, шунинг учун гап фақат Роналдуни тўхтатиб қолишда эмас. Португалияликларнинг ҳар бир позициясида маҳоратли ўйинчилар бор», — деди Лоренсо.

Эслатиб ўтамиз, Колумбия ва Португалия 28 июн куни ўзаро беллашади. Ҳозирда жанубий америкликлар гуруҳда 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Португалия ҳисобида эса 4 очко бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Колумбия Колумбия
  • Португалия Португалия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар