Бугун
9
Ўзбек

FIFA Непал футбол ассоциациясини халқаро мусобақалардан четлатди

Футбол
26 июн, 04:20
Четлатиш туфайли ANFA FIFA аъзоси сифатидаги барча ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
FIFA Непал футбол ассоциациясини халқаро мусобақалардан четлатди
Фото: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Непал футбол ассоциацияси (ANFA)ни халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда The Himalayan Times нашри хабар берди.

Шу тариқа, мамлакат миллий жамоаси ва маҳаллий жамоалари халқаро турнирларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Бунга Непал Миллий спорт кенгаши (NSC) томонидан ассоциация низомининг қўпол равишда бузилгани, сайлов жараёни бўйича ҳал этилмаган низо ҳамда учинчи томоннинг сайловларга аралашуви асосий сабаб сифатида кўрсатилган.

Четлатиш туфайли ANFA FIFA аъзоси сифатидаги барча ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.

Ташкилот Непал футбол ассоциациясини қайта тиклаш учун икки шартни белгилаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Непал Непал
Бугунги янгиликлар