Туркия миллий жамоаси яримҳимоячиси Арда Гулер АҚШга (3:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Винченцо Монтелла жамоаси D гуруҳини 3 очко 4-ўринда якунлади.
«Жуда ёмон ўйнадим. Танқидчилар нима деса ҳам ҳаммаси ҳақ. Умуман олганда Туркия турнирни жуда ёмон ўтказди. Натижада эртароқ тугатишимизга тўғри келди.
Умид қиламанки, бундан кейин буни тўғрилай оламиз. АҚШга қарши ўйин олдидан менинг руҳим пастлигини айтишди. Ҳар қандай танқидларга тайёрман. Барчаси адолатли», — дея Гулернинг сўзларидан келтиради The Touchline нашри.