Бу ҳақда ZoneFRMF хабар берди.
Нидерландия миллий жамоаси собиқ форварди Робин ван Персининг ўғли Шакил ван Перси Марокаш миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди.
19 ёшли «Фейеноорд» ҳужумчиси Нидерландия ўсмирлар жамоаси сафида ўйин ўтказиб улгурган ва эндиликда миллий жамоа даражасида бошқа мамлакат либосида майдонга тушмоқчи. Шакил бу ҳақда ўзининг яқинларига маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Робин ван Перси ўғлининг қарорларига таъсир ўтказмаслиги ва унга тўлиқ эркинлик яратиб бериши ҳақида гапирганди.
Маълумот учун, Шакилнинг онаси Бухранинг келиб чиқиш Марокашга бориб тақалади.