Бугун
9
Ўзбек

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини «Челси»га таклиф қилишга тайёр

Футбол
26 июн, 03:50
Унинг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг июн ойи охирида якунига етади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини «Челси»га таклиф қилишга тайёр
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Энцо Ферандес «Реал»нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес аргентиналик 25 ёшли футболчи бўйича келишувга эришиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, «қироллик» клуби Фернандес учун бир йўла икки нафар футболчисини таклиф қилишга тайёр. Унга кўра, қанот ҳимоячиси Алваро Каррерас ва яримҳимоячи Эдуардо Камавинга «Челси»га кўчиб ўтиши мумкин.

Маълумот учун, Фернандеснинг трансфер қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «кўклар» билан амалдаги шартномаси 2032 йилнинг июн ойи охирида якунига етади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар