ЖЧ-2026ни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Эндрю Жулиани АҚШ 2038 йилги жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиш учун ариза топшириши мумкинлигини билдирди.
«Авваламбор, биз бу жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказиб олишимиз зарур, шундан кейин ЖЧ-2038 учун ариза ҳақида ўйлашимиз мумкин бўлади.
Мен бу ғояни президент Трамп ва ҳукумат аъзолари билан муҳокама қилиб улгурдим.
Бизда аллақачон тайёр стадионлар бор, шунинг учун кенгайтирилган мусобақани ўтказиш АҚШга бир неча миллиард долларга тушади. Бошқа мамлакатлар эса ўнлаб миллиардларни сарфлашига тўғри келади. Агар келажакда жаҳон чемпионати 64 жамоагача кенгайтирилса, Америка Қўшма Штатлари бундай турнирни ўтказа олади», - деди Жулиани.