«ПСЖ» вингери Брэдли Барколя фаолиятини «Ливерпул»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби франциялик 23 ёшли футболчини диққат билан кузатмоқда. Мерсисайдликлар Коди Гакпога ўринбосар сифатида Барколя билан шартнома имзолаши мумкин.
Қайд этилишича, Париж клуби Брэдлининг трансферидан камида 90 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумда у барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушди, 13 та гол урди ва еттита голли узатма муаллифига айланди.