Live
2
Ўзбек

«Комо» Нико Пасни «Реал»дан 60 млн еврога сотиб олди — манба

Футбол
26 июн, 12:20
Мадрид клуби келишувга футболчини қайта сотиб олиш борасидаги бандни яна киритди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Комо» Нико Пасни «Реал»дан 60 млн еврога сотиб олди — манба
Foto: Getty Images

Нико Пас «Комо»да қолади.

Аввалроқ «Реал» яримҳимоячини Италия клубидан 9 миллион еврога қайта сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўз навбатида Фабррегас жамоасида душанбагача футболчини 60 миллион еврога қайта сотиб олиш имконияти мавжуд эди, аммо клуб бу ҳуқуқдан фойдаланмаслиги айтилганди.

Кейинчалик эса 21 ёшли яримҳимоячини «Интер» ҳам ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бораётгани маълум бўлди.

Бироқ инсайдер Фабрицио Романонинг сўнгги маълумотларига кўра, якунда «Комо» ва «Реал» Паснинг тўлиқ трансфери бўйича келишувга эришган.

Томонлар аргентиналик футболчининг трансфери бўйича келишиб олди, чунки футболчининг ўзи ҳам «Комо»да қолишни истаган. Журналист Жанлука Ди Марцио тасдиқлашича, трансфер қиймати 60 миллион еврога тенг бўлади.

Шу билан бирга, «Реал» футболчини келажакда қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ди Марцио ёзишича, келаси ёзда мадридликлар уни 80 миллион еврога қайта сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Италия А серияси Италия А серияси
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар