Бугун
9
Ўзбек

«Милан» Рамуш трансфери бўйича «ПСЖ» таклиф юборди

Футбол
26 июн, 00:45
Португалиялик ҳужумчи фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Милан» Рамуш трансфери бўйича  «ПСЖ» таклиф юборди
Foto: Getty Images

«Милан» «ПСЖ»га Гонсалу Рамуш трансфери бўйича расмий таклиф юборди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Шу билан бир вақтда «россонери» Португалия миллий жамоасининг 25 ёшли ҳужумчиси ва унинг агенти Жорже Мендеш билан шахсий шартлар юзасидан музокараларни давом эттирмоқда. Шунингдек, Рамушга яна бир қатор клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи Лига 1да 30 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • ПСЖ ПСЖ
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар