Live
1
Ўзбек

«ПСЖ» ҳужумчисини 40 млн еврога сотишга тайёр

Футбол
21 июн, 16:10
Гонсалу Рамуш ёзда Париж клубини тарк этиши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«ПСЖ» ҳужумчисини 40 млн еврога сотишга тайёр
Foto: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини бошқа жамоада давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда А Bola нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 25 ёшли португалиялик футболчи агенти билан биргаликда трансфер бозоридаги турли вариантларни ўрганмоқда. Шу билан бирга, Рамуш клубини ўзгартириш истагида бўлса-да, кетиш жараёнини тезлаштиришни режалаштирмаяпти.

Қайд этилишича, ҳужумчи ўзига мос ва истиқболли лойиҳа таклиф қиладиган клубдан таклиф кутмоқда. «ПСЖ» эса футболчини тахминан 40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Гонсалу Рамуш 2023 йилдан буён Париж клуби сафида ўйнамоқда ва жамоа билан бир қатор совринларни қўлга киритган.

Маълумот учун, португалиялик футболчи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 45 та баҳсда майдонга тушиб, 12 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар