Бугун
9
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Балеба трансферидан воз кечмаган

Футбол
26 июн, 13:24
Унинг клуб билан амалдаги битими 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Манчестер Юнайтед» Балеба трансферидан воз кечмаган
Фото: Getty Images

«Брайтон» яримҳимоячиси Карлос Балеба фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «TEAMtalk» хабар бермоқда.

Манбаuf кўра, Мануэл Угарте ёзда манкунианликларни тарк этса, клуб бор эътиборини камерунлик 22 ёшли хавбекга қаратади.

Бироқ «чайкалар» Балебанинг трансферидан камида 93 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бу эса «қизил иблислар»га маъқул келмаяпти.

Ўтган мавсумда Балеба барча турнирларни инобатга олган ҳолда 35 та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги битими 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Брайтон Брайтон
Бугунги янгиликлар