Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Конго ДР билан ўйин олдидан ЎФА матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.
«Дунёнинг энг яхши футболчиларига қарши ўйнаш насиб қилди. Кўп тажриба олдик, деб ўйлайман. Жаҳон чемпионати даражасини биринчи марта ҳис қилиб турибмиз. Жуда илиқ таассуротлар қолдирмоқда. Фақат натижалар ўзимизини ҳам, мухлисларни ҳам қониқтирмаяпти. Аммо бу мундиал келажакда Осиё чемпионати ва бошқа халқаро турнирлардига иштирокимиз учун мактаб бўляпти. Айниқса, бу биз билан келган ёш укаларимиз учун фойдали.
Плей-офф имконияти? Бизнинг ўйинимизгача кўп нарса ойдинлашади. Жамоа билан кичик имкониятдан ҳам максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз ва, албатта, кейинги босқичга чиқа олсак, халқимиз учун катта хурсандчилик бўлади. Гуруҳдан чиқиб, яхши хотиралар қолдиришни хоҳлаймиз.
Конго ДР билан ўйин? Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Руҳан ва жисмонан тайёр бўлган жамоа ўз мақсадига эришади, деб ўйлайман. Боримизни берамиз. Бу баҳсга фаолиятимиздаги охирги ўйин каби ёндашишимиз керак. Умид қиламанки, натижа биз хоҳлагандек бўлади.
Жаҳон чемпионати орқали юртимизни янада яхши танишмоқда. Бундан фахрланяпман», — дейди 30 ёшли яримҳимоячи.
Ўзбекистон — Конго ДР баҳси Тошкент вақти билан 28 июн куни соат 04:30да бошланади. Африкаликларда 1 очко бор, Фабио Каннаваро жамоасида эса очко йўқ.
«ЖЧ даражасини ҳис қиляпмиз» — Одил Ҳамробеков Конго ДР билан ўйин ва плей-офф имконияти ҳақида
Футбол
26 июн, 14:10
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси ЎФА матбуот хизматига интервю берди.
Foto: UFA
27.06.2026, 19:30
Жаҳон чемпионати
Конго Демократик Республикаси
-
:
-
Ўзбекистон