«Металлург» мураббийлар штабига икки нафар маҳаллий мутахассис қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
«Илҳом Мўминжоновнинг мураббийлар штабига клуб учун бегона бўлмаган икки нафар маҳаллий мутахассис — Илёс Қурбонов ҳамда Зоҳид Абдуллаев қўшилди.
Ҳар икки мутахассис «Металлург» мухлислари учун яхши таниш, ўз вақтида клуб либосида майдонга тушган собиқ ҳужумчилар саналади.
Илёс Қурбонов профессионал футболчилик фаолиятини якунлагач, 2015 йили Бекобод клубига қайтган ва турли лавозимларда фаолият олиб борган, бир муддат жамоа бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган.
Бекобод футбол мактаби тарбияланувчиси Зоҳид Абдуллаев эса фаолиятининг катта қисмини «Металлург»да ўтказгани, жумладан, клуб таркибида Ўзбекистон олий лига ўйинларида энг кўп майдонга тушган ва энг кўп гол урган футболчидир.
Шундай қилиб, бунгача «Металлург» U-19 жамоасида иш олиб борган икки мутахассис эндиликда Илҳом Мўминжоновга бевосита ёрдам берадиган бўлди.
Ушбу ўзгаришлар жамоа учун манфаатли бўлади ва мутахассисларимиз клуб муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшишади, деб ишониб қоламиз», — дейилади хабарда.
«Металлург» мураббийлар штабига жамоанинг собиқ икки ҳужумчиси қўшилди
Футбол
26 июн, 15:20
Бекободликлар устози Илҳом Мўминжоновнинг штаби кенгайди.
Foto: FC Metallurg