Бугун
9
Ўзбек

«Ювентус» Коло-Муани билан келишувга эришди – манба

Футбол
26 июн, 13:01
У Турин клуби билан беш йиллик шартнома имзолайди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Ювентус» Коло-Муани билан келишувга эришди – манба
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Рандал Коло-Муани тўлақони «Ювентус»га ўтади. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манбага кўра, «зебралар» франциялик 27 ёшли футболчи билан меҳнат шартномасини келишиб олган.

Қайд этилишича, форвард Турин клубида йилига беш миллион евро маош ва қўшимча бонусга эга бўлади. У клуб билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Клублар ҳозирча музокараларни давом эттирмоқда. Парижликлик ҳамон 40 миллион евро талаб қилишда давом этмоқда, туринликлар эса фақат 35 миллион таклиф қилмоқда. Шунга қарамай, «Ювентус» оптимизмни сақлаб қолмоқда.

Ўтган мавсумда Коло-Муани ижара асосида «Тоттенҳэм»да тўп тепиб, 41 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди ҳамда 4 та ассистни қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар